Линклар

logo-print

Қирғизистонлик муҳаррир ўзбек махсус хизматидан чўчимоқда


Бишкекда чиқувчи “Лица” газетаси бош муҳаррири Бермет Букашева Озодлик радиосининг ўзбек хизматига берган интервьюсида ўзига телефон орқали таҳдид-дағдағалар бўлаётганини, буни ўзбек махсус хизмати уюштираётган бўлиши мумкинлигини айтди.

Букашева хонимга кўра, газета бош муҳарририга таҳдидлар унинг газетасида Ўзбекистон Эрк демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг Ислом Каримовга ёзган очиқ хати чоп қилинганидан кейин бошланган.

Букашева таҳдидли оҳангда гапирган кишилар унинг телефонига бошқа мамлакатдан туриб қўнғироқ қилганларини, ўзбекча талаффуз билан русча гапирганларини маълум қилди.

- Алишер Соипов билан боғлиқ ҳодисани ёдда сақлаган ҳолда, бу ҳақда жамоатчиликни, хусусан, ҳуқуқ ҳимоячиларини хабардор қилиб қўйишни лозим топдик, - деди Бермет Букашева Озодлик радиосига берган интервьюсида.
XS
SM
MD
LG