Линклар

Туркия расмийлари арман геноцидини тан олмаяпти


Туркия бош қўмондони турк зиёлиларининг Усмонли турклар даврида арманлар қатлиом қилингани учун улардан узр сўраб, интернет орқали бошлаган компаниясини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

Хабарларга кўра, жорий ҳафта бошида турк олимлари, ёзувчи ва санъаткорлари томонидан бошланган ушбу компанияга ҳозирда 14 минг киши қўшилган.

Туркия телеканалларидан бири бош қўмондоннинг бу каби ҳаракатлар мутлоқ нотўғри экани ва бу уринишлар Туркияни ҳақоратлаш сифатида баҳоланиши мумкин¸ деган сўзларини иқтибос келтирди.

Бундан бир оз аввал Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам зиëлиларнинг ушбу ҳаракатларини кескин танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG