Линклар

Исроил Эроннинг ракета сотиб олишидан ташвишда


Исроил ҳукумати Россияни Эронга С-300 русумдаги ракета мосламаларини сотмасликка чақирди.

Исроил Мудофаа вазирлигининг махсус вакили Амос Гиланд бу масалада расмий Москва Эроннинг тинимсиз таҳдидларига учраб келаётган Исроил манфаатларини инобатга олишига ишонч билдирди.

Бундан бир оз аввал айрим Россия оммавий ахборот воситалари расмий Москва ва Теҳрон ўртасида ракета мосламаларини сотишга оид шартнома имзоланганини хабар қилган эди.

Бироқ ҳукумат расмийлари бу маълумотларни инкор қилмоқда.

XS
SM
MD
LG