Линклар

logo-print

Грузия АҚШдан хавфсизлик гаранти бўлишни сўрамоқда


Грузия президенти Михаил Саакашвили Москвага қарши қиладиган баëнотларида ўзининг қудратли дўстлар паноҳида эканини тез-тез пўписа қилиб туради.

Грузия президенти Михаил Саакашвили Москвага қарши қиладиган баëнотларида ўзининг қудратли дўстлар паноҳида эканини тез-тез пўписа қилиб туради.

Тугаëтган йил Грузиянинг Россия босимидан паноҳ истаб¸ НАТО га аъзо бўлиш уринишларини бесамар қолдирди. Эндиликда Тбилиси бу паноҳни Вашингтондан изламоқда.

Грузиянинг НАТО га аъзо бўлишнинг биринчи босқичи ҳисобланган Аъзолик учун ҳаракат дастурини олиш уриниши 2008 йил апрелида НАТО нинг Бухарест саммитида рад этилди.

Германия ва Франция каби давлатлар¸ Грузия ва Украинага бундан дастурни таклиф қилиш¸ Россия билан кескинликни оширишидан баҳс этиб¸ бу жараëнга тўсқинлик қилдилар.

НАТО Ташқи ишлар вазирларининг декабр ойидаги сўнгги йиғинида ҳам¸ на Тбилиси ва на Киев¸ бу таклифни ола олди.

НАТО га аъзоликнинг ҳали узоқ истиқболда эканини яхши англаган Грузия раҳбарияти энди асосий кучни АҚШ билан икки томонлама хавфсизлик келишуви имзолашга сарфламоқда.

Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нино Каландадзега кўра¸ ҳозирда томонлар АҚШ расмийлари ишлаб чиққан келишув шаклини муҳокама қилмоқдалар.

- Шу кунларда тиғиз музокаралар бормоқда. Бизга келишувнинг аниқ тизими таклиф этилди ва эндиликда биз ҳам ўз таклифларимизни Америка томонига тақдим этмоқдамиз¸ деди Каландадзе Озодлик билан суҳбатда.

Грузия ва АҚШ ўртасида хавфсизлик келишуви имзоланиши ҳақидаги овозалар¸ АҚШ Давлат котиби ўринбосарининг Европа ва Евроосиë бўйича ëрдамчиси Мэтю Бризанинг Тбилисига келиши билан янада кучайди.

16 декабр куни Тбилисида ўтказган матбуот анжумани чоғида Бриза¸ ҳозирча аниқ бир келишув лойиҳаси йўқлигини билдирди.

- Биз АҚШ-Грузия ўртасидаги хавфсизлик ва стратегик шерикликни атрофлича муҳокама қилдик. Биз ҳали-ҳамон “стратегик шериклик” деган чиройли иборани қандай қилиб амалий ҳаëтга кўчириш борасида бош қотираяпмиз¸ деди Бриза.

Кўпгина кузатувчилар¸ АҚШ ва Грузия ўртасида имзоланиши кутилаëтган хавфсизлик келишувини Вашингтон 1998 йили учала Болтиқ республикаси билан тузган АҚШ-Балтика хартиясига қиëсламоқдалар.

Хавфсизлик борасида аниқ кафолатлар бермаса-да¸ бу хартия Болтиқ давлатларида барқарор хавфсизлик ҳукм суришини АҚШ нинг устивор манфаатларидан бири қилиб белгилаган эди.

Болтиқ расмийларига кўра¸ айнан шу келишув¸ уларнинг 2004 йили НАТОга аъзо бўлиб кириши учун ҳам йўл очиб берган.

Аммо АҚШ нинг Грузияга таклиф қилаëтган хавфсизлик шартномаси тафсилотлари жамоатчиликка мавҳум қолаëтган бир пайтда¸ таҳлилчилар¸ бу келишув билан Вашингтоннинг Грузияга хавфсизлик кафолати беришига шубҳа билдирмоқдалар.

Август ойида Россиянинг Грузияга босқини пайтида Тбилисига ҳарбий ëрдам бермаган АҚШ¸ бундай келишувда ¸ агар яна шундай вазият такрорланса¸ унинг ëнини олишга ваъда беришига ишонмайман¸ дейди грузиялик таҳлилчи Торнике Шарашенидзе.

- Ҳозирги босқичда¸ аниқроғи АҚШнинг Грузия ҳудудларида Россияга ҳарбий жиҳатдан қарши чиқишни истамаслигига август ойида гувоҳ бўлганимиздан сўнг¸ Грузияда Америка базаларининг очилиши ҳақида гапиришга жуда эрта.

Биз ўзаро ҳарбий ҳамкорлик кенгайишини кутишимиз мумкин. Аммо ҳозирги шароитда АҚШ нинг Грузияни мудофаа қилишини кутишга жуда эрта¸ дейди бу таҳлилчи.

Айтилишича¸ иккала томон ҳам АҚШ-Грузия хавфсизлик шартномасининг Буш президентлиги ниҳоясига етадиган 20 январга қадар имзолаш истагида.

Ҳозирча Обама маъмуриятининг бундай келишувга муносабати мавҳум бўлса-да¸ иқтидордаги Мудофаа вазири Роберт Гейтснинг 20 январдан сўнг ҳам ўз лавозимида қолиши¸ бу келишув умри тезда тугамаслиги борасида ўзига хос кафолатдек кўринмоқда.
XS
SM
MD
LG