Линклар

logo-print

Киев Вашингтон билан алоқаларни мустаҳкамлайди


Бугун Украина ва АҚШ расмийларининг ўзаро стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга оид муҳим ҳужжатни имзолаши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, мазкур битим Вашингтонда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва Украина ташқи ишлар вазири Владимир Огризко учрашувидан сўнг имзоланади.

Маълум бўлишича, ушбу битимда Вашингтон-Киев ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларидан ташқари АҚШ Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш уринишларига кўмаклашишга ҳам ваъда берган.
XS
SM
MD
LG