Линклар

logo-print

Уч асрни кўрган момо

  • Ҳурмат Бобожон

Экологияси ҳавас қилиб бўлмайдиган Қорақалпоғистонда Тўти Юсупованинг 128 ёшга киргани мўъжизадек кўринади.

Экологияси ҳавас қилиб бўлмайдиган Қорақалпоғистонда Тўти Юсупованинг 128 ёшга киргани мўъжизадек кўринади.

128 яшар ўзбекистонлик Тўти Юсупова сайёрамизнинг энг кекса одами бўлиши мумкин. Паспортида келтирилишича, Тўти момо 1880 йилда туғилган.

128 ёшни уриб қўйган Тўти момо невара-чевара-эваралари билан Нукусдан 200 чақирим узоқдаги Тўрткўл шаҳрида яшайди.

Тўти момонинг тўрт фарзанди ёшини яшаб, бу дунёдан ўтиб кетишган. Унинг 1941 йилда туғилган энг кенжа қизи эса ҳозир тирик. Невара, чевара, эвараларининг аниқ сонини Тўти момо билмайди.

Унинг атрофига йиғилган болалар орасида унга "ёт" бўлиб кетган авлод вакиллари ҳам бор.
Тўти она Юсупова невара¸чевара ва эваралари даврасида.

- Невара, чевара, эвараларим. Мана буниси - энг кичкинтойимиз “ëтлиқ”. Сизларга ҳам шундай чевара, эваралардан берсин худойим, - дейди Тўти момо.

Неваралар ҳам 50-60 ёшни қоралаб қўйган.

- Буларнинг ҳаммасини орқалаб боқдим. Қўл тегирмони билан буғдойни майдалаб, ун қилиб, болаларимизга нон ёпиб берар эдик, - дейди Тўти момо.


128 ёшли Тўти онанинг гаплари равон, анча тетик, ҳар ҳолда, кўп гапларни гапираяпти. Ҳар доим жисмоний меҳнат қилгани унинг оғзидан тушмайди.

У Тўрткўл атрофида ўт териб¸ уни елкасига юклаб¸ бозорга олиб бориб сотиб, фарзандларини боққани ҳақида гапиради.

- Уруш пайтларида батальонга кетдик. Шу ердан ўт териб¸ уни кўтариб эски қалъага олиб бориб¸ сотиб шу тариқа қайнонамизни¸ болаларимизни¸ қайинсингилларимизни боқдик¸ - дея эслайди Тўти момо.
Ҳозирча Тўти онанинг ҳақиқатан ҳам 128 ëшга киргани илмий жиҳатдан тасдиғини топмаган бўлса-да¸ унинг қўлидаги Ўзбекистон паспорти онахонни дунëдаги энг кекса инсон мақомига лойиқ қилиб кўрсатмоқда.

Қорақалпоғистон бугунги кунда сайëрамизнинг экологик жиҳатдан энг ëмон ҳудудларидан биридир. Тўти момонинг ушбу оролбўйи ҳудудида 128 ëшни яшаб қўйгани бир мўъжизадек кўринади.

Шу пайтгача португалиялик 115 ёшли Мария де Гесус дунёнинг энг навқирон одами саналиб келинарди. Тўти она у кишидан 13 ёшга катта бўлиб чиқяпти.

Дунёда энг узоқ умр кўрган одам эса франциялик аёл бўлган. У 1997 йил 122 ёшида оламдан ўтган эди.

Инсоннинг физиологик ëшини аниқлашнинг ҳозирга келиб қатор илмий усуллари мавжуд бўлиб¸ Геронтология тадқиқот маркази ва Гиннес рекордлар китоби бундай усулларни қўллаш орқали¸ дунëдаги энг кекса одам мақомига даъвогарлар ҳақиқий ëшини аниқлаб беради.

Тўти она Юсупова қўлидаги Ўзбекистон паспорти унинг дунëда шу пайтга қадар энг узоқ яшаган одам мақомига даъвогар қилиб турган бир пайтда¸ бу даъвони тасдиқлаш ëхуд инкор этиш¸ мутахассисларга қолган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG