Линклар

Сулҳ муддати тугади


Бугун Ҳамас гуруҳи ва Исроил ўртасида олти ой муқаддам эришилган ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги сулҳ муддати тугади.

Ҳамас ҳаракати Исроил мазкур сулҳ шартларига риоя қилмагани, жумладан, Ғазо қуршовини олиб ташламагани боис сулҳ муддати тугаганини эълон қилди.

Айни пайтда¸ БМТ расмийлари Ғазо минтақасидаги 750 минг фаластинликларга ёрдам кўрсатишни тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди.

БМТнинг гуманитар ёрдам агентлигига кўра, ун заҳираларининг камайиб кетгани туфайли Ҳамас назоратидаги Ғазода озиқ-овқат тарқатиш дастурлари тўхтаб қолган.

Исроил ноябр ойи бошларидан бери Ғазога маҳсулотларнинг олиб кирилишини кескин чеклаб қўйган.

Бунга фаластинлик жангариларнинг Исроилга ракета ҳужумини уюштиргани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG