Линклар

Владивостокда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда


Россия шарқидаги Владивосток шаҳрида хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларга бож тўловлари оширилганига қарши норозилик давом этмоқда.

Рухсат этилмаган намойишларда қатнашган камида 22 одам ҳибсга олинган.

Аввалроқ Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш норозилик тадбирлари ўтган эди.

Айни пайтда Приморье ўлкаси депутатлари Россия ҳукуматини чет элдан келтирилаётган автомобилларга белгиланган бож тўловларини оширмасликни талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG