Линклар

Хамас: Исроил шартларни бажаргани йўқ


Ғазо минтақасида зўравонликларни чеклаб турган оташкесим (ўт очишни тўхтатиш) муддати тугар экан, Хамас махсус баёнот билан чиқиб, Исроил тарафи айни келишув шартларига риоя этмаганини қайд этди.

Миср воситачилигида ўтган июн ойида имзоланган оташкесимнинг энди қайта янгиланмаслигини билдирган Хамас вакилларига кўра, Исроил келишувдаги шартларни бажармади ва Ғазо қамалини ҳам енгиллатгани йўқ.

Исроил мулозимлари эса оташкесим шартлари қамални бекор қилиш борасида бирон мажбуриятни уларнинг зиммасига юкламаганлигини айтмоқдалар. Улар ўта муҳим инсонпарварлик ёрдамлари учунгина баъзида Ғазога даҳлиз очиб беришган, холос.

Исроилликларнинг таъкидлашича, бу қамал орқали улар Хамас ва бошқа жангариларни иҳоталаб, ўз шаҳарларига ракеталар отилмаслигини мақсад қилганлар.
XS
SM
MD
LG