Линклар

Қотил муаллим устидан маҳкама бошланди


Мисрда уй вазифасини бажармагани учун 11 яшар ўқувчини ўлдириб қўйган ўқитувчи устидан маҳкама бошланди.

Тергов натижаларига кўра, 23 яшар муаллим ўқувчисини дастлаб чизғич билан урган, кейин синф хонасидан чиқариб, кўкрагига мушт туширган.

Бола ҳушидан кетиб қолгач, касалхонага олиб кетилган ва ўша ерда жон берган.

Ушбу фожеа Мисрда аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Эндиликда жамоатчилик маориф тизимининг ислоҳ қилинишини талаб этмоқда.

XS
SM
MD
LG