Линклар

Ҳизбчи аёллар намойиш ўтказди

  • Ҳурмат Бобожон

Ҳизбут-Таҳрир партияси Ўзбекистон расмийларининг муслималарга қарши шармандали усуллар билан курашаётганига қарши норозилик билдирдилар.

Ҳизбут-Таҳрир партияси Ўзбекистон расмийларининг муслималарга қарши шармандали усуллар билан курашаётганига қарши норозилик билдирдилар.

Ҳизбут-Таҳрир ташкилотининг аёллар қаноти Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси олдида муслималарнинг қамоқда таҳқирланаётганига норозилик билдирди.

Ҳизбут-Таҳрир ташкилотининг аёллар қаноти Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси олдида муслималарнинг қамоқда таҳқирланаётганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Ташкилот вакилларининг айтишларича, Ўзбекистонда исломий экстремизмда айбланиб, ҳибсга олинган 28 нафар муслима аёлнинг таҳқирланиши Ҳизбут-Таҳрир ташкилоти норозилигига сабаб бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистонда исломий гуруҳларга аъзоликда гумон этилиб, ҳибсга олинган аёлларга айбларни бўйниларига қўйиш учун порнографик филмга суратга олиш билан пўписа қилингани ҳақда хабар берилган эди.

Британиядаги Ҳизбут-Таҳрир партиясининг аёллар халқаси вакили Султона Парвиннинг айтишича, шанба куни Ўзбекистон элчихонаси олдида бўлган намойишда юздан зиёд муслима қатнашган.

- Мана ҳозир Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси олдида намойишлар бўлаяпти. Биз Ўзбекистон ҳукуматидан муслималарни таҳқирлашни тўхтатишни ва уларни озод этишни талаб этаяпмиз. Бу талабимиз бажарилмагунича биз Каримов ва унинг қаттол режимига қарши норозиликни давом эттираверамиз. Бу режим авваллари ўз сиёсий мухолифларини қайноқ сувда чўмилтириб қийнаган бўлса, энди энг пасткаш усулни - муслималарни порнографик филмга олиш усулини қўлламоқда, - деди Султона Парвин.

Ноябр ойида 28 нафар тошкентлик аёлнинг Ҳизбут-Таҳрир фирқасига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олингани ва таҳқирлангани ҳақида Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Озодлик радиосига маълум қилган эди.

Лондондаги намойиш чоғида ўзбек элчихонасидан норозилар олдига ҳеч ким чиқмаган.

Британиядаги Ҳизбут-Таҳрир партиясининг аёллар халқаси вакили Султона Парвин айтишича, улар: “Муслималарни таҳқирлашни тўхтатинг, улар озод этилсин” деган талаблар ёзилган хатни Ўзбекистоннинг Британиядаги элчисига топширмоқчилар.

Ўзбекистон ҳукумати Ҳизбут-Таҳрир гуруҳини экстремизмда айблаб келади. Ҳизбут-Таҳрир маӄсади Марказий Осиё, хусусан, Фарғона водийсида халифаликни барпо этиш эканини очиқ баëн қилиб келади. Айни вақтда у ўз мақсадига зўравонликсиз, тинч йўл билан эришиш йўлини танлаганини таъкидлайди.

- Ҳизбут-Таҳрир зўравонликсиз исломий фирқа эканини бутун дунё билади. Биз фикрга қарши фикр билан, ғояга қарши ғоя билан курашамиз. Каримов ҳукумати эса фикрга қарши ҳибсга олишлар ва зўравонлик билан жавоб қилиб келмоқда. Ва ниҳоят, ҳукуматнинг пасткашлиги шу даражага бориб кетдики, бу ҳукумат муслималарни порнографик филмга суратга олиш билан қўрқита бошлади, - деди Лондондаги Ҳизбут-Таҳрир партиясининг аёллар халқаси вакили доктор Назрин Навоз.

Айни пайтда Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов ҳам Ўзбекистон ҳукумати Ҳизбут-Таҳрирга қарши курашда нотўғри йўл танлаганини қайд этади.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG