Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:03

Тожикистонда нархлар пасаймоқда


Тожикистонликлар ёқилғи шаҳобчаларидаги нархларнинг арзонлагани бозордаги бошқа маҳсулотлар нархи арзонлашига ҳам ўз таъсирини кўрсатишига ишонадилар.
Тожикистонликлар ёқилғи шаҳобчаларидаги нархларнинг арзонлагани бозордаги бошқа маҳсулотлар нархи арзонлашига ҳам ўз таъсирини кўрсатишига ишонадилар.

Тожикистонда илк марта бозордаги нархлар ва йулкира пастлай бошлади. Кузатувчилар буни жаҳондаги иқтисодий бўҳрон билан боғламокдалар.

20 декабр куни Хўжанддаги йўловчи ташиш микроавтобусларига чиққан одамлар илк марта йўлкира арзонлаганининг гувоҳи бўлдилар. Шаҳар ичида қатнайдиган микроавтобуслар 5 дирамга арзонлади. Йулкира нархи эса 60 дирам. Бу 17 центга тўғри келади. Ҳайдовчилар бунинг сабабини бензин нархининг пасайгани билан изоҳладилар.

Бугун Ўзбекистонга қўшни Сўғд вилоятида АИ-80 русумли бир литр бензиннинг нархи 2 сомонийга (57 цент), АИ-92 русумли бензин эса 2 сомонию 20 дирамга (60 цент) тушиб кетди.

Тожикистонда нефт йўқ, мамлакатда бензин ишлаб чиқарилмайди, балки четдан ташиб келтирилади.

Аснода нефти ҳам, бензин ишлаб чиқариши ҳам ўзидан бўлган қўшни Ўзбекистонга сим қоқамиз. Муштарийларимизнинг айтишларича, жаҳон молиявий бўҳрони Ўзбекистонга таъсир килмаган шекилли - бензин нархи ўз жойида турибди.

- Бир литр АИ-80 бензини 1100 сўм, - дейди сирдарёлик ҳайдовчи Баҳодир.

Ўзбекистоннинг 1100 сўми 80 центга тўғри келяпти. Демак, у Тожикистонга нисбатан 20 центга қиммат экан.

Тожикистонлик ҳайдовчи Раҳимберди эса бензин арзонлаганидан хурсанд эканини яширмайди:

- Бензин арзон бўлганлиги халқнинг фойдасига бўлди. Умуман олганда, ёнилғининг нархи тушса, бозордаги ҳамма нарсанинг ҳам нархи тушади, - дейди Раҳимберди.

Хўжандда бошқа молларнинг ҳам нархи анча пасайгани кузатилади. Масалан, бир қоп Козогистон уни 80 сомонийга (23 доллар), бир килограмм пахта ёғи 6,5 сомонийга ( тақрибан 2 доллар), бир килограмм гуруч 4,5-5 сомонийга (бир доллару 40 цент), гўшт нархи эса 14 сомонийга (4 доллар) тушди.

Тошкентдаги бу маҳсулотлар нархларини билиш учун эса Саломат опага сим қоқдик:

- Қозоғистоннинг биринчи нав уни бир килоси 1200 сўм, ҳар ойда жон бошига бериладиган бир кило пахта ёғининг бир литри 2100-2200 сўм, эркин нархда эса 3000-3500 сўм, суякли гўшт 7200 сўм, лаҳм эса 8500 сўм, гуруч нархи бўлса 2,5 мингдан 5 минг сўмгача, - дейди Саломат опа.

Шундай қилиб, Тошкентда бир қоп Қозоғистон уни 43 доллар, бир килограмм пахта ёғи эркин нархда икки доллару 20 цент, гўшт беш доллару 25 цент, ўртамиёна гуруч эса 2 доллардан сотилмоқда экан.

Кузатувчиларнинг айтишларича, Тожикистон автомобил бозорларидаги енгил машиналар нархи ҳам ҳар битта машинага камида 400-500 долларданга пасайган. Бугун Хўжанд бозорида Жанубий Кореяда 2000 йилда ишлаб чиқарилган Нексия автомашинасини 5 минг долларга харид қилса бўлади.
XS
SM
MD
LG