Линклар

Қозоғистон муҳожирлар сонини камайтирмоқчи


Қозоғистон 2009 йилда Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари учун ишчи ўринларини қисқартиради. Бу ҳақда Қозоғистон иш берувчилар конфедерацияси ижрочи директори Нажот Қадиров маълум қилди.

- Бу йил Қозоғистонда қонуний ишлаш учун 120 минг муҳожирга рухсат берилган бўлса, кейинги йилда фақат 60 минг кишигагина рухсат берилади. Жаҳон молиявий бўҳрони таъсирида Қозоғистондаги ишчи ўринлари ҳам қисқартирилмоқда, - деди Нажот Қодиров “Озодлик” радиоси қирғиз хизматига берган суҳбатида.

Унинг айтишича, бугунги кунда Қозоғистонда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган бир миллионга яқин меҳнат муҳожири ишламоқда. Уларнинг 80 фоизи Қозоғистонда қонуний асосда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга эмас.

Бундан аввалроқ, Россия ҳукумати ҳам меҳнат муҳожирларига берилувчи ишчи ўринлари қисқартирилаётгани тўғрисида маълумот тарқатганди. 2008 йилда Россияда 4 миллион муҳожирга қонуний ишлаш учун рухсатнома берилган эди. 2009 йилда эса Россия фақат 2 миллион муҳожирга меҳнат қилиш ҳуқуқи берилади.

XS
SM
MD
LG