Линклар

logo-print

Ўзбекистонда General Motors заводи очилади


Ўзбекистонда General Motors двигателлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилди ва GM Powertrain Uzbekistan заводи қурилиши бошланди.

ЎзА ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, бу заводда ҳажми 1, 1,2, 1,4 и 1,5 литр бўлган двигателлар ишлаб чиқарилади. Корхонанинг бир йилда 360 минг двигател ишлаб чиқариши режалаштирилган.

Gazeta.uz Интернет нашрининг ёзишича, General Motors ва «Ўзавтосаноат” ҳиссадорлик ширкати двигател заводи Тошкент вилоятининг зангиота туманида қурмоқчи. Бу ерда 1200 қўшимча иш ўрни яратилади.

GM Powertrain Uzbekistan Ўзавтосаноат ва General Motors америка корпорацияси томонидан Ўзбекистонда асос солинган иккинчи корхона бўлади.

XS
SM
MD
LG