Линклар

Ғазода яна ўқ овози эшитилди


Бугун Ғазо минтақасида фаластинлик жангарилар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида отишмалар рўй берди.

Хабарларга кўра, “Исломий жиҳод” гуруҳи жангарилари Исроил ҳудудига иккита ракета отган. Ракеталардан бири Средот шаҳридаги турар жой биносга бориб теккан. Оқибатда бир кишининг тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Ракета зарбаларига жавобан Исроил авиацияси Ғазо минтақасидаги жангариларни нишонга олган. Ҳозирча талофатлар тўғрисида маълумот ошкор қилинмади.


XS
SM
MD
LG