Линклар

logo-print

Расмий Кобул АҚШ режасидан мамнун


Расмий Кобул АҚШнинг келаси йил Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш режасини олқишлади.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Султон Аҳмад Баҳеннинг таъкидича, халқаро кучлар жангарилар фаол бўлган ҳудудларга, жумладан, Ҳелман вилояти ва Покистон чегарасига яқин минтақаларга жойлаштирилиши мақсадга мувофиқдир.
Султон Аҳмад Баҳенга кўра, мамлакатга киритилаётган янги қуролли кучлар Афғонистондаги ҳукумат ҳарбийлари малакасини оширишга ҳам хизмат қилади.

АҚШ Қуролли кучлар штаби бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен шанба куни қилган чиқишида расмий Вашингтон келгуси йилда Афғонистонга қўшимча 30 минг кишилик ҳарбий контингент юборишни режалаштираётганини маълум қилган эди.


XS
SM
MD
LG