Линклар

Фаластин президенти Грознийга борди


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бугун Чеченистонга сафар қилди.

Маҳмуд Аббоснинг ташрифи муносабати билан Чеченистон президенти Рамзон Қодиров Грознийдаги қароргоҳида катта тушлик уюштирди.

Шунингдек, Маҳмуд Аббос яқинда Грознийда барпо қилинган Россиядаги энг йирик масжидни зиёрат қилди.

Бугун Фаластин раҳбарининг Москвага бориши кутилмоқда. Бу ерда Маҳмуд Аббос Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболини муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG