Линклар

Юшченко Тимошенкони айблади


Украина президенти Виктор Юшченко бош вазир Юлия Тимошенкони инқироз даврида иқтисодиётни бошқара олмасликда айблади.

"Интер" телеканалига берган интервьюсида Юшченко: “Инфляциянинг 20%га етгани учун масъулият Тимошенконинг зиммасида”, деди. Унинг фикрича, бош вазир иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни етарли баҳолашга ожиздир.

Бир кун аввал Юлия Тимошенко президентни истеъфо беришга чақирган эди. Унинг фикрича, Юшченко шахсий амбицияларини мамлакат манфаатларидан устун қўйиб, миллий валютанинг қадрсизланишига йўл қўйиб бермоқда.

Молиявий инқироз мобайнида Украина пули – гривна қарийб икки бараварга қадрсизланиб кетди.
XS
SM
MD
LG