Линклар

Россияда норозилик давом этмоқда


Россиянинг 30дан зиёд шаҳрида шахсий автомобиль эгаларининг чет элларда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун божнинг оширилиши ҳамда ёнилғининг қимматлигига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Владивостокда бўлиб ўтган норозилик акцияси милиция томонидан куч ишлатиб тарқатилди. Намойишга чиққан 1000дан кўп кишининг 200дан зиёди қўлга олинди. Ушланганлар орасида журналистлар ҳам бор. Бир неча мухбир жиддий тан жароҳати олди.

Тонгга яқин олинган хабарларга қараганда, Владивостокдаги норозилик намойишини бостириш учун Москва, Доғистон, Иркутск ва Хабаровскдан ОМОНчилар юборилган. Бу ҳақда Труд газетасига Хабаровск ўлкаси ички ишлар бошқармасидаги манба хабар қилган.

Автомобиль эгаларининг норозилик намойиши Москвада ҳам бўлиб ўтди. Пойтахтда ҳам акция иштирокчиларидан 25 кишини милиция ушлаб кетган эди. Якшанба куни кечқурун улар қўйиб юборилди.
XS
SM
MD
LG