Линклар

Хамас сиёсатдан четлатилади


Исроил бош вазирлигига асосий даъвогарлар фикрича, Фаластиннинг Ғазо минтақасини назорат қилиб турган Хамас ҳаракати сиёсий саҳнадан кетиши керак.

Исроил ташқи ишлар вазири, марказчи "Қадима" партияси вакили Ципи Ливни февралда ўтадиган сайловда ҳукумат раислигига сайланиб қолгудай бўлса, Ғазо ҳокимияти тепасидан Хамасни кетказишни ўзининг стратегик вазифаси қилиб олишини билдирди. Бу вазифани амалга ошириш учун, деди Ливни, ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий, ҳам дипломатик воситалар ишга солинади.

Унинг рақиби, ўнгчи "Ликуд" партияси вакили Бенямин Нетаняху мазкур масалада фаолроқ сиёсат юритишга чақирди.

Исроил ҳарбийларига кўра, оташкесин тўғрисидаги келишув жума куни тўхтаганидан буён Фаластин жанггарилари Ғазо минтақасидан Исроил ҳудудига ўнлаб ракета отган.
XS
SM
MD
LG