Линклар

logo-print

Теҳронда ҳуқуқ ҳимоячилари маркази ёпилди


Теҳронда Нобель мукофоти лауреати Ширин Ибодий етакчилигидаги инсон ҳуқуқлари маркази офиси хавфсизлик хизмати томонидан ёпиб қўйилди.

Марказ раҳбари муовини Наргиз Муҳаммадийнинг Фардо радиосига хабар қилишича, ҳуқуқ ҳимоячилари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўраётган эдилар. Бу тадбирга 300 дан ортиқ киши таклиф қилинган эди.

-Таклиф қилинганлар орасида журналистлар ва бошқа меҳмонлар бор эди. Уларни бинога киритишмади. Қонунга зид ҳаракат бу. Ҳеч қандай ҳужжат кўрсатишмади. Офисни муҳрлаб кетишди. Қаршилик кўрсатиш маънисиз эди, -деди Муҳаммадий.
XS
SM
MD
LG