Линклар

Лионеля Месси Ўзбекистонга келди


22 декабр куни машҳур футболчи Лионеля Месси Ўзбекистон футбол федерацияси таклифи билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Газета.Ru интернет нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Лионеля Месси Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашади ҳамда “Чиғатой” ўқув машғулот базасида ўзбекистонлик ёш футболчилар учун моҳирлик дарси ўтказади.

“Месси 15.30 дақиқа ўтганда Тошкентдаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ҳам ўтказади”, деб хабар беради Газета.Ru.

Лионеля Месси “Барселона” командасининг ҳужумчи ярим ҳимоячиси ва Аргентина терма командаси ўйинчиси, икки марта Испания чемпиони ҳамда 2006 йилги Чемпионлар лигаси ғолибидир.
XS
SM
MD
LG