Линклар

logo-print

Туркманистон: сайлов натижалари эълон қилинди


Бугун Туркманистонда 14 декабр кунги парламент сайлови натижалари эълон қилинди.

Бугун эълон қилган қилинган рўйхатга парламентга сайланган 123 депутат номи киритилган.

Парламентдаги 125 ўрин учун ўзаро кураш олиб борган барча 288 номзоднинг мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов сиёсатини қўллаб-қувватлаши айтилади.

Хабарларга кўра, ҳозирча парламентнинг икки ўрни бўш қолмоқда.

Туркманистон расмийлари мамлакатдаги парламент сайлови демократик тамойилларга мос тарзда ўтказилганини таъкидласа, ғарблик кузатувчилар ушбу сайловни танқид қилди.


XS
SM
MD
LG