Линклар

Россия гази нархи муҳокама қилинмоқда


Беларус президенти Александр Лукашенко Москва сафари давомида ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилмқода.

Маълум бўлишича, Россия газини 2009 йилда Беларусга етказиб бериш масаласи бугунги музокараларнинг диққат марказида бўлади.

Беларус томони келаси йил Россиянинг ҳар бир минг куб мерт гази учун 160 доллар тўлаш ниятида эканини маълум қилди.

Бироқ Россия Беларусга сотилаётган газ нархининг 200 доллардан кам бўлмаслигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG