Линклар

Бушга туфли улоқтирган журналист маҳкамага тортилади


АҚШ президенти Жорж Бушга пойафзал улоқтирган ироқлик журналист устидан маҳкама жараёни 31 декабр куни бошланади.

Бу ҳақда мазкур ҳодисани тафтиш қилаётган ҳакам эълон қилди.

Мунтазир ал-Заидийга хориж давлат раҳбарини ҳақоратлаш айби илгари сурилмоқда.

Ўтган ҳафта президент Жорж Буш Бағдодда Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий билан матбуот анжумани ўтказаëтган пайтда, Мунтазир ал-Заидий унга қарата иккала пой туфлисини улоқтирган эди.

Айни пайтда минглаб ироқликлар ҳукуматдан журналистни авф этишни талаб қилмоқдалар.



XS
SM
MD
LG