Линклар

Покистон-Ҳиндистон муносабатлари совуқлигича қолмоқда


АҚШ Қуролли кучлар штаби бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен Покистонга сафар қилди.

Майк Малленнинг Исломобод сафари Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг таранглашган бир пайтга тўғри келди.

Ҳиндистон томони ўтган ой Мумбай шаҳрида содир этилган хунрезликлар ортида Покистондаги жанговар гуруҳ турганини иддао қилиб келмоқда.

Шунингдек, бугун Покистон ҳарбий самолётларининг мамлакат бўйлаб машғулот ўтказгани тўғрисида хабар тарқатилди.

Жорий ой бошида расмий Исломобод Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларини можароли Кашмир ҳудуди узра парвоз амалга оширганликда айблаган эди. Ҳиндистон томони эса бу иддаоларни кескин рад этди.

Айни пайтда¸ Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Пранаб Мукхержи халқаро ҳамжамиятни террозимга қарши кураш борасида Покистонга етарлича босим ўтказа олмаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG