Линклар

Албанияда жосуслар давлат идораларига йўламайдиган қилинди


Албанияда махфий полиция собиқ хизматчиларининг давлат идораларида ишлашини таъқиқловчи қонун қабул қилинди.

Қонуннинг қабул қилинишига 74 депутат розилик бериб, 2 депутат қаршилик билдирди. 63 депутат эса овоз беришни бойкот қилди.

Қонун 1944 йилдан то коммунистик режим қулагунча – 1990 йилнинг декабригача Албания КГБси – "Сигурими" махфий полицияси таркибида ишлаганлар ҳамда унинг штатсиз чақимчиларининг давлат идораларига йўлини тўсади.

Албания бош вазири Соли Бериша "мамлакат коммунистик мараздан тозаланиши керак", деди.
XS
SM
MD
LG