Линклар

logo-print

Ҳиндистон Покистонга ашёвий далил топширди


Ҳиндистон Покистонга Мумбай шаҳрида амалга оширилган ҳужумлар покистонликлар қўли билан амалга оширилганини исботлаши мумкин бўлган ашёвий далил топширди.

Покистонга топширилган далил мактуб бўлиб, у 170 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум иштирокчиларидан бирига тегишли эканлиги айтилмоқда.

Амир Қасаб исмли жангарининг мактубида унинг ўзи ва ҳужум давомида ўлдирилган 9 киши Покистондан эканлиги ёзилган. Мактуб ҳақида хабар берган амалдорларга кўра, унинг муаллифи Покистондан ёрдам сўраган.

Покистон жангариларнинг покистонликлар эканини далиллар йўқ, деб тан олмаган.
XS
SM
MD
LG