Линклар

Оти бору¸ ўзи йўқ фаровонлик

  • Фаррух Юсуфий

Жаҳон молия тизимидаги бўҳрон АҚШ иқтисодидаги чўкиш билан қўшилиб¸ дунëнинг тўрт тарафидаги оддий одамлар ҳаëтини қашшоқлаштириб юборди.

Жаҳон молия тизимидаги бўҳрон АҚШ иқтисодидаги чўкиш билан қўшилиб¸ дунëнинг тўрт тарафидаги оддий одамлар ҳаëтини қашшоқлаштириб юборди.

Ўзбекистон иқтисодий ҳаётида рўй берган муҳим воқеаларга назар ташлаш орқали 2008 йилда оддий ўзбекистонликлар турмуши қандай бўлди, деган саволга жавоб излаймиз.

Шубҳасиз, тугаб бораётган йилнинг иқтисодга оид асосий воқеаси жаҳон молия бозорида авж олган бўҳрон бўлди.

Бўҳронга АҚШ ипотека кредитлари тизимидаги ноқисликлар сабаб бўлгани ва унинг бошқа омиллари ҳақида бир йил давомида жуда кўп гаплашдик. Айни мавзу бугунги суҳбатимизнинг йўналишини ҳам белгиловчи асосий мавзулардан биридир, бироқ суҳбатни бир чеккадан бошласак.

Кимга тўй¸ кимга аза

Йил давомида Ўзбекистон иқтисодига оид лавҳа ва дастурларни кўздан кечираётиб, “Ўзбекистонга фойда таназзул” сарлавҳаси остидаги бир мақолага кўзимиз тушиб қолди.

Январ ойида эфирга берилган бу лавҳада, нуфузли халқаро таҳлилчилар жаҳон молиявий бозорида бошланган инқироз Ўзбекистон иқтисодига унчалик зиëн етказмаслиги, баъзи ҳолларда эса унинг учун фойдали бўлиши мумкинлигига оид фикрлар билдирган экан.

- Аслида жаҳон молия бозоридаги беқарорлик Ўзбекистонга ёрдам беради, чунки сармоядорлар олтин каби қадрсизланмайдиган маҳсулотларни сотиб ола бошлади. Олтин нархи кўтарилиб кетди ва энди тушмайдиган кўринади. Олтинни экспорт қилаётган Ўзбекистон бундан фойдаланиб қолади, – деган эди йил бошида Лондондаги иқтисодий тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Анна Луис Ҳаггер.

Ким билади¸ балки бу каби башоратлар Ўзбекистон ҳукуматининг инқирозни тан олмай келганига сабаб бўлгандир? Бу мавзуга сал кейинроқ яна қайтамиз.

Ўзбек пахтаси бойкотга учради


Йил бошида иқтисодий бўҳроннинг оқибатлари ҳали сезилмай турган бир пайтда¸ Ўзбекистон иқтисоди учун сезиларли зарба жаҳондаги йирик чакана савдо ва кийим-кечак ширкатларидан келди.

Ўзбекистон ҳукуматининг пахта далаларида болаларни оммавий ва мажбурий тарзда ишлатишидан норози бўлган “H&M”, “TESCO”, “Marks & Spencer” ва қатор ширкатлар ўзбек пахтасига бойкот эълон қилиб, болалар меҳнати муаммоси ҳал этилмагунча¸ уни сотиб олмасликларини эълон қилишди.

Ўзбекистон ҳукуматининг болалар меҳнатини таъқиқлашга оид қабул қилган янги қонун ва қарорлари ва бундай муаммо умуман йўқлиги ҳақидаги таъкидлари ширкатларни ўзига ишонтира олмади.

Ўзбекистон пахтасининг бойкот қилинишига сабаб бўлган ҳаракатлар ташаббускори Лондондаги “Табиат ва адолат” жамғармаси раҳбари Жулиет Уильямс, Озодлик билан суҳбатда.

- Биласизми¸ менда бироз шубҳалар бор. Бизнинг позициямиз, бу қонун қанчалик амал қилишини кузатиб, кейин хулоса қилишдан иборат бўлади.

Ўзбекистон ҳукумати болаларнинг далаларга мажбуран олиб чиқилмаслигини таъминлаш учун нима қила олишини кўрамиз. Улар ўзлари имзолаган қонунлар ва олган мажбуриятларни қанчалик бажара олишларини амалда кўрсатишлари лозим, деган эди “Табиат ва адолат” жамғармаси раҳбари апрел ойида Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистон ҳукумати унинг гапларини тасдиқлаб, бу йилги пахта мавсумида ҳам яна юз минглаб болаларни пахта далаларига ҳайдади.

Айни пайтда, ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган ширкатлар қаторига энди унинг асосий харидорлари - Бангладешдаги кийим-кечак ширкатлари ҳам қўшилди.

Иссиқда ўтирмоқчи бўлсанг¸ кўпроқ тўла


Ўзбекистон иқтисодидаги яна бир муҳим ҳодиса ўзбек газининг нархи ошганида бўлди.

Йил бошида Россия ва қўшни республикаларга ҳар минг куб метр газнинг нархини 130-140 АҚШ доллари қилиб белгилаган Ўзбекистон¸ йилнинг охирига бориб¸ нархларни янада ошириш ниятини билдирди.

Ўзбекистон ҳам ўз газига жаҳон бозоридагига яқин нархни белгилашга оид ваъдасининг устидан чиқиб¸ 2009 йилда Қирғизистон ва Тожикистонга оқадиган ҳар минг куб метр гази учун 300 доллар ҳақ тўланишини талаб қилди.

Айни пайтда, ўзбекистонлик истеъмолчиларга ҳам ўз газлари арзонга тушаётгани йўқ.

- Ўша даврда мен ҳозирги яшаб турган уйимга ҳаммаси бўлиб етти сўм пул тўлар эдим. 110 сўм ойлик олардим. Ҳозир энди 130 минг сўм пенсия олаяпман. Тўловим ўрта ҳисобда 20 мингга боради¸ дейди ўзбекистонлик истеъмолчилардан бири.

Боз устига ўтган қиш мавсумида ҳам, бу йилгисида ҳам газ босимининг пасайиб кетгани, ўзбекистонликлар учун газ билан қадимий ёқилғи воситаси бўлмиш тезак ўртасида танлов имконини қолдираётгани йўқ.

- Мен очиқча айтаяпман¸ инсон қадри бу масалада умуман йўқ. Садағанг кетай¸ ота-бобомизнинг тезагини ëқаяпмизда¸ нима қилайлик? Тезак кўмирдан ҳам яхши¸ дейди навбатдаги суҳбатдошимиз.

Ойлик¸ президент ҳисобида ошгандан ошмоқда...


Феврал ойида президент Каримовнинг Ўзбекистонда ўртача иш ҳаққи 200 доллардан ошиб кетганини ва оддий ўзбекистонликнинг турмуши кундан кунга яхшиланиб кетаётганини эълон қилди.

- Иш ҳақи¸ пенсия¸ стипендия ва нафақалар миқдори бир ярим баробар кўпайтирилди. 2007 йилнинг декабригача ўртача ойлик иш ҳақи¸ хўжалик субъектлари объектив соҳаларни ҳисобга олган ҳолда 210 АҚШ доллари миқдорига тенг бўлди¸ деган эди Каримов.

Президентнинг бу гаплари унинг нутқларидаги асосий персонаж – оддий ўзбекни анча хижолат торттирди.

- Ëлғон гапираяпти. Нотўғри. Ҳозир ҳам халқимиз тўқ яшамаяпти. Мисол учун Қозоғистонда 4¸5 миллион ўзбеклар ишлаяпти. Хоразмнинг ярми Россия ва Украинада яшаяпти. Аҳвол яхши бўлса¸ халқ Ўзбекистонда яшамасдан шу ерда яшайдими¸ дейди ўзбекистонлик суҳбатдош.

Бизга қимматчилик ҳам чўт эмас...

Молиявий бўҳрон дунё мамлакатларини саросимага солган ягона ҳодиса бўлмади, озиқ-овқат бўҳрони ҳам аксар мамлакатларда нарх-навонинг ошишига сабаб бўлди. Ун, оқ ёғ, гуруч, гўшт ва бошқа маҳсулотларнинг 2-3 баробар қимматлаши¸ ўзбекистонликларни ҳам қийин аҳволга солди.

Бироқ Ўзбекистон ҳукумати бу бўҳронга ҳам пинагини бузмади.

- Шуни таъкидлаш керакки¸ ғалла мустақиллигининг қўлга киритилиши мамлакатимиз аҳолисини нафақат ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш¸ айни пайтда унинг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиëжини барқарор равишда ўз ҳисобимиздан қондириш масаласини ҳам ҳал қилиш имконини берди¸ дея баëнот берган эди президент Ислом Каримов.

Президент Каримовнинг бу баёнотлари эълон қилинган кунларда Тошкент, Фарғона, Наманган ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлаб кетиши¸ ўзбекистонликлар норозилиги, хусусан, харидор ва сотувчилар ўртасидаги жанжалларга сабаб бўлди.

Ўзбек 40 миллионлик машина минади энди

Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Презденти Ислом Каримов “Хорижий сармояни жалб этган ҳолда General Motors-Uzbekistan қўшма корхонасини ташкил қилиш” тўғрисидаги фармонни имзолади. А

сакадаги ЎзДэуАвто ширкати ўрнида иш бошлаган GM Uzbekistan корхонасида Шевроле русумидаги машиналар йиғила бошлади.

Ўзбекистон иқтисодидаги муҳим воқеа оддий ўзбекнинг машина эгаси бўлиш орзусини янада қимматлаштирди. Ўзбек Шевролесининг нархи 32 миллион сўмдан 52 миллион сўмгачани ташкил қилди. Албатта, “шапка”сини ҳисобга олмаганда.

Пулни банкда сақланг!

Ёзнинг ўрталарига келиб, Ўзбекистон ҳукумати жаҳон молиявий бўҳронининг мамлакат иқтисоди учун оқибатларини тан олмаган бўлсада, мамлакат молия тизимини рағбатлантиришга урина бошлади.

Июн ойининг охирларида Ўзбекистон фуқаролари мамлакат тижорат банкларида ўз исми-шарифларини кўрсатмаган тарзда миллий ва хорижий валюта ҳисоб рақамларини очишларига имкон берувчи фармон эълон қилинди.

Бундан ташқари, президент Каримовнинг фармонига кўра¸ бу ҳисоб рақамларига қўйилган маблағлар бир йилгача текширилмаслиги ваъда қилинди.

Хорижга чиқиб кетган капитални мамлакатга қайтаришга қаратилган бу фармон пулдорларни унча кўндира олмади шекилли, ҳозирча фуқароларнинг мамлакат банкларидаги қўйилмалари бир миллиард АҚШ долларидан сал кўпроқни ташкил қилмоқда.

Ойлик ошса¸ халқ хуноб

2008 йилда Ўзбекистонда бюджет соҳаси ходимларининг ойлиги уч марта ошди.

Ноябр ойида маошлар оширилганидан кейин энг кам иш ҳаққи миқдори 28 минг сўм қилиб белгиланди.

Лекин ойликларнинг ошиши ўзбекистонликлар учун ҳар доимгидек хушхабар бўлмади. Сабаби, ойликлар ошиб улгурмасдан, одатдагидек, нарх-наволар қўшиб берилаётган ҳақдан кўра кўпроққа ошиб кетди.

- Ҳеч қандай ойлик ошиб улгурмасидан нарх-наво орқадан чирмашиб келаяптида. Ойлик 16 ноябрдан оширилади деса¸ бозордаги нарх айтганидан олдинроқ кўтарилади. Бу бозордаги сотувчиларга рефлекс бўлиб қолган. Ойлик ошса¸ одамлар аксинча¸ нарх-наво ошиб кетади деб хафа бўлади, дея хабарни қаршилади оддий ўзбекистонликлар.

"Крутой"лашмаган фермерлар битирилди

Ўзбекистонликларнинг иқтисодий аҳволига бевосита боғлиқ воқеалардан яна бири жаҳон молиявий инқирозининг оқибатлари яққол кўрина бошлаган куз ўрталарида рўй берди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вилоятлардан бирига қилган сафари чоғида кутилмаганда фермерлар ерларини катта фермер хўжаликларига бирлаштиришни таклиф қилдию, кичик фермерларнинг шўрига шўрва тўкилди.

- Бу нарса мана бир ойдан бери давом этиб келаяпти. 29 октябрдан бери милиционерлар билан уйимизга келиб¸ роса тазйиқлар қилишди. Талаб – ерни мажбуран топшириш. Ариза ëзиб берасан деб кечаси уйимизга кириб келишаяпти¸ деган эди фермер аëл.

Кейинроқ бунга оид қабул қилинган қарорда ерларни тортиб олиш ҳақида айтилмаган бўлса-да, президентнинг таклифи ва ҳукумат қарори ўз ерларидан мосуво бўлган кўплаб фермерлар учун хайрли бўлмади.

Бўҳрон шамоли Ўзбекистонга ҳам келибди


Йил охирига келиб, презизент Каримов биринчи марта жаҳон молиявий инқирознинг Ўзбекистон иқтисоди учун эҳтимолий оқибатлари бўлиши мумкинлигини тан олди.

- Тобора чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирози Ўзбекистонга таъсир қилмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса чиқармаслигимиз зарур. Масалани бундай тушуниш ўта соддалик¸ айтиш мумкинки¸ кечириб бўлмас хато бўлади¸ деган эди Ислом Каримов.

Хўш¸ иқтисодий бўҳрон айниқса авж олган сўнгги ярим йил давомида мум тишлаб келган Ўзбекистон расмийларининг сидқидилдан иқрор бўла бошлашининг боиси нимада?

Биринчи сабаби¸ ойни этак билан ëпиб бўлмайди деганларидек¸ охири кўринмаëтган бўҳроннинг ўзбекистонликлар турмушида бевосита акс эта бошлаганидир¸ демоқда таҳлилчилар.

Тошкентлик иқтисодий таҳлилчи Бахтиёр Файзулло гапиради.

- Айнан ҳозирги кунда шу молиявий инқирознинг таъсири сезила бошлади. Мисол учун буни пул ўтказмаларининг камайишидан билса бўлади. Бир таниш банкиримиз бор. Унинг айтишича, илгари кичик бир банкка, уни бошқарадиган банк бир ойда 2-3 миллион доллар нақд пул ажратган экан. Ҳозир ташқаридан жуда нари борса, 400-500 минг пул келаяпти деган гапни айтди. Четдан келаëтган пул оқими кескин камайди¸ дейди Бахтиëр Файзулло.

Лекин, дейди суҳбатдошимиз, Ўзбекистон президентининг “молиявий инқироз бизга ҳам таъсир қилади”, деб тан олишининг асосий сабаби, келаси йилда кутилаётган қийинчиликларга ўзбекистонликларни тайёрлашдир.

Иқтисодчи Ойбек Султонов ҳам жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон учун жиддий оқибатлари ҳали олдинда ва афтидан президент буни яхши ҳис қилиб турибди, дейди.

- Мана ҳозир сиз кузатиб бораëтган бўлсангиз, 2008 йилнинг тўртинчи чораги бўйича иқтисодий кўрсаткичларнинг натижалари ҳали эълон қилингани йўқ, лекин жуда кўп кузатувчилар кутаяптики, Ўзбекистоннинг экспортида қисқариш юз беради.

Ялпи ички маҳсулотнинг ўз-ўзидан қисқариши юз беради, ўз-ўзидан инфляциянинг ошиши, узоқ муддатли истеъмол товарларининг уй-жой, автомобил нархи тушиши, ўрта муддатли истеъмол товарларининг нархи тушиши кузатилаяпти, дейди иқтисодчи Ойбек Султонов.

Бу вазиятда эса, деб хулоса қилади иқтисодчилар, жаҳон молиявий бўҳронининг оқибатларидан иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволда бўлган ўзбекистонликларни аввалдан огоҳлантириб қўймаслик, президент Каримов айтганидек “кечириб бўлмас хато бўлади”.

Жаҳон молиявий бўҳронининг¸ таҳлилчилар башоратига кўра, 2009 йилда чекиниши эҳтимоллари жуда кам.

Иқтисодий жиҳатдан мушкул бўлиши кутилаётган янги йилда Ўзбекистон ва ўзбекистонликларнинг турмушига оид мавзуларини "Танганинг орқаси" эшиттиришининг келаси йилги сонларида ёритиб борамиз.

Кириб келаётган 2009 янги йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар хонадонига ҳам қут-барака олиб келишини тилаб қоламиз.
XS
SM
MD
LG