Линклар

logo-print

КАМАЗ ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди


Россиянинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик КАМАЗ ширкати бугундан ўз конвейерини тўхтатди.

Хабарларга кўра, глобал иқтисодий бўҳрон туфайли ширкат раҳбарияти юк машиналари ишлаб чиқаришни январ ойининг ярмигача тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган ва аксар ишчиларига таътил берган..

Бундан бир оз аввал Россиянинг яна бир автомобил ишлаб чиқарувчи йирик АвтоВАЗ ширкати ҳам келаси йилнинг феврал ойига қадар ўз конвейери тўхтатилганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG