Линклар

Газ экспортчилари Москвада форум бошлади


Жаҳондаги газ экспорт қилувчи етакчи давлат расмийлари Москвада тўпланди.

Россия расмийларига кўра, бугунги учрашувда газ экспорт қилувчи давлатлар уюшмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинади.

Тузилажак уюшманинг асосий мақсади газ етказиб берувчи ва газ истеъмол қилувчи давлатлар ўртасида энергетик сиёсатни мувофиқлаштиришдан иборат экани айтилмоқда.

Москва йиғинида Эрон, Қатар, Венесуэла, Нигерия, Жазоир, Миср, Индонезия ва Ливия расмийлари иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG