Линклар

Россия: Грузияга хорижлик жангарилар ёрдам берган


Россия расмийларига кўра, август ойида Москва ва Тбилиси ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можарода грузияликлар сафида хорижлик жангарилар ҳам иштирок этган.

Россия прокуратураси ходими Александр Бастрикиннинг таъкидича, АҚШ, Украина, Туркия ва чехиялик жангарилар беш кун давом этган урушда Россия қўшинларига қарши кураш олиб борган.

Бундан аввал расмий Москва АҚШ ва Украинани Грузиянинг айирмачи ўлкасига ўз ҳарбийларини сафарбар қилганликда айблаган эди. Бироқ иккила давлат ҳам Россия иддаоларини кескин рад этди.

XS
SM
MD
LG