Линклар

Киевда норозилик намойиши бўлиб ўтди


Бугун Украина пойтахти Киевда касаба уюшмалари ойлик иш ҳақини ошириш ва фуқароларни сифатли ижтимоий ҳимоя билан таъминлаш талаби билан норозилик намойиши ўтказди.

Хабарларга кўра, 5000 га яқин фуқаро қатнашган намойиш иштирокчилари ўз талабларини ҳукумат расмийларига топширган.

Худди шундай норозилик намойиши 17 декабр куни Украинанинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG