Линклар

Ироқ парламенти спикери истеъфо берди


Ироқ парламенти спикери Маҳмуд Машҳадоний ўз вазифасидан истеъфо берди ва бу халқаро коалицияга аъзо давлатлар ҳарбийларининг келаси йилда ҳам Ироқда қолишига рухсат берувчи қарорнинг қабул қилинишига йўл очди.

Ироқ парламенти Буюк Британия ва бошқа қатор давлатлар минглаб ҳарбий хизматчиларига келаси йилнинг июлигача Ироқда қолишга имкон яратувчи келишувни маъқуллади.

Мазкур ҳужжатни парламент душанба кунги мажлисида қабул қила олмаган эди.
АҚШ ҳарбийларининг Ироқда қолиши тўғрисидаги бошқа – алоҳида келишув аввалроқ маъқулланган эди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, АҚШ ҳарбийлари Ироқда 2011 йилнинг охиригача қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG