Линклар

Араблар эронликлар билан мулоқот бошламоқчи


Араб давлатлари лигаси бош котиби "барча масалаларни қамраб олувчи" Араб-Эрон мулоқотини бошлаш вақти келди, деб баёнот берди.

Журналистлар олдида қилган чиқиши давомида Амир Муса тафовутларга барҳам бериш мумкин, "чунки Эрон муҳим мамлакат", деди.

Айни пайтда у араблар эронликлар ёки бошқаларга минтақа тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқини бериб қўймасликлари керак, деб огоҳлантирди.

Араб давлатларининг кўпчилиги Эроннинг Ироққа ўтказаётган таъсиридан ташвишда.
XS
SM
MD
LG