Линклар

“Пирамида”чининг менежери ўзини ўлдирди


Нью-Йорк шаҳар полицияси молиячи Бернард Мэддофф билан ҳамкорлик қилган франциялик менежернинг ўз жонига қасд қилиб ўлгани тўғрисида хабар қилди.

Асосий тахминга кўра, Рене-Тьерри Магон де Вилльюэйш ҳамкори Мэддоффнинг товламачилиги оқибатида ўз мижозларининг қарийб бир ярим миллиард доллар пулини бой бериб қўйгани учун ўзини ўзи ўлдирган.

Бернард Мэддоффнинг ўзи эса шу кунда Нью-Йоркда, уй қамоғида сақланмоқда. У молиявий пирамида тузганликда айбланмоқда. Мэддоффнинг найранги туфайли у тузган сармоя жамғармасига пул қўйган мижозлари 50 миллиард долларни бой берганлар.
XS
SM
MD
LG