Линклар

logo-print

Сербия Россия билан алоқани ривожлантирмоқда


Сербия президенти Борис Тажич энергетик ҳамкорликка оид шартномани имзолаш мақсадида бугун Россияга сафар қилди.

Имзоланиши кутилаётган янги битимга мувофиқ Сербия ўзининг NIS газ-нефт компанияси акцияларини Россиянинг Газпром ширкатига сотади. Бунинг эвазига эса Сербия ўз ҳудудидан ўтадиган Россия қувурининг бир қисмига эгалик қилади.

Сербия оммавий ахборот воситаларига кўра, NIS компаниясининг 51 фоиз акциялари 560 миллион долларга баҳоланган.

Айни пайтда¸ Сербия иқтисод вазири Младян Динкич акцияларнинг сотилишига қарши чиқмоқда.

Унга кўра, Сербия ҳукумати акцияларни Россияга арзон нархда сотмоқда¸ қолаверса расмий Москва янги ётқизалажак нефт қувурининг айнан Сербия ҳудуди орқали ўтиши борасида ҳеч қандай кафолат бермаган.



XS
SM
MD
LG