Линклар

logo-print

Ироқ - Туркия ўзаро алоқаларни яхшиламоқчи


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Туркияга сафар расмий сафар бошлади.

Бу ерда ал-Маликийнинг Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ва бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, ўзаро алоқалар истиқболи ҳамда курд жангариларига қарши биргаликда кураш олиб бориш масаласи бугунги музокаралар диққат-марказида бўлади.

Туркия сафари арафасида Нурий ал-Маликий Ироқ шимолидан туриб Туркияга ҳужум уюштираётган курд жангариларига қарши кураш борасида Бирлашган хавфсизлик қўмитаси таклиф қилган режаларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG