Линклар

Тбилиси Вашингтон ҳамкорлиги кучаймоқда


АҚШ ҳукумати стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома юзасидан Грузия билан музокаралар олиб бораётганини расман тасдиқлади.

Жорий ҳафта бошида расмий Вашингтон Киев билан худди шундай шартнома имзолаган эди.

АҚШ Давлат департаменти баёнотида айтилишича, янги битимда АҚШ Грузияда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш, хавфсизлик ва мудофаа масалалари ҳамда Тбилисининг Евро- Атлантика альянсига аъзо бўлишига кўмаклашишни ўз зиммасига олган.

Душанба куни Грузия президенти Михаил Саакашвили икки давлат яқин келажакда стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашини маълум қилган эди.

19 декабр куни Украина ва АҚШ расмийлари имзолаган ўзаро стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга оид битимда эса Вашингтон-Киев ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларидан ташқари АҚШ Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига кўмаклашишга ҳам ваъда берган эди.


XS
SM
MD
LG