Линклар

АҚШ Россия иддаоларини инкор қилди


Россиядаги АҚШ элчихонаси Москва ва Тбилиси ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можарода америкалик кўнгиллилар ҳам иштирок этганига оид россиялик терговчилар иддаоларини кескин рад этди.

Элчихона баёнотида айтилишича, расмийлар август ойидаги можарода грузияликлар сафида кураш олиб борган америкаликлар борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

23 декабр куни Россия расмийлари Грузиянинг айирмачи ўлкалари учун бўлиб ўтган қисқа муддатли урушда грузияликлар сафида хорижликлар, жумладан, америкалик жангарилар ҳам иштирок этганини даъво қилган эди.
XS
SM
MD
LG