Линклар

logo-print

Россия бюджетида тақчиллик юзага чиқади


Жаҳон бозорида нефт нархининг кескин тушиши муносабати билан келаси йил Россия бюджетида тақчиллик юзага чиқиши кутилмоқда.

Бу эса сўнгги ўн йил ичида Россияда кузатиладиган илк бюджет тақчиллиги бўлади.

Россия президентининг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси Аркадий Дворковичга кўра, ҳозирча бюджетдаги дефицит кўлами аниқ эмас¸ бироқ миқдоридан қатъий назар бюджет тақчиллиги давлатнинг заҳира жамғармаси ҳисобига қопланади.

Россиянинг 2009 йилги давлат бюджети жаҳон бозорида бир баррел нефт нархини 95 долларга чамалаш асосида ҳозирланган эди.

Бугунга келиб эса жаҳон бозорида бир баррел нефт нархи 50 доллардан ҳам пастга тушиб кетди.

XS
SM
MD
LG