Линклар

Туркия ва Ироқ бирга ҳаракат қилади


Туркия ва Ироқ бу икки давлат чегараси ҳудудида курд айирмачиларига қарши биргаликда курашади.

Бу ҳақда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада Ироқ бош вазири Нури Маликий билан ўтказган сўзлашувларидан сўнг баёнот берди.

Ироқ ҳукумати раиси, ўз навбатида, курд жангариларига қарши кураш учун қўшма хавфсизлик қўмитаси тузиш тўғрисидаги таклифни қўллаяжагини билдирди.

Курдистон ишчилар партияси жангарилари Ироқнинг шимолий ҳудудларида жойлашиб олган бўлиб, Туркия ҳудудига вақти-вақти ҳужум қилиб келмоқда.

Туркия ҳарбий ҳаво кучлари жангарилар позицияларига бир неча бор зарба берган.

XS
SM
MD
LG