Линклар

Россия Сербия билан шартнома имзолади


Россия билан Сербия ўртасида нефт ва газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.

Москвада, икки давлат президентлари - Дмитрий Медведев ва Борис Тадичлар иштирокида Сербиянинг нефт соҳасидаги монополист компанияси "Сербия нефт индустрияси" акциялари 51 фоизини Россия "Газпром"ига сотиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Шунингдек, "Жанубий оқим" аталмиш лойиҳа доирасида Россия газини Сербия орқали транзит қилишнинг асосий шартлари тўғрисидаги келишув ҳам имзоланди.
XS
SM
MD
LG