Линклар

logo-print

Аласания Саакашвилини танқид қилди


Грузиянинг БМТдаги собиқ вакили Ираклий Аласания президент Михаил Саакашвилини танқид қилиб, муддатидан аввал президент сайлови ўтказишга чақирди.

Яқин-яқинларгача Саакашвили командасида ҳал қилувчи амалдорлардан бўлган Аласания Тбилисида ўтказилган матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, президентни бошқарувда авторитар усуллар қўллаётганликда ҳамда август ойида Россия билан урушнинг олдини ололмаганликда айблади.

Грузиядаги оммавий ахборот воситалари Ираклий Аласанияни, сайлов бўлгудек бўлса, Саакашвили учун потенциал рақиб, деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG