Линклар

Украинада қотил милиционер қамалди


Украина суди 40 нафар атрофидаги қиз ва ёш аёлни зўрлаш ва ўлдиришда айбдор, деб топилган шахсни умрбод озодликдан маҳрум қилди.

Днепропетровск шаҳрида бўлиб ўтган судловда судланувчи, собиқ милиция ходими Сергий Ткач 25 йил давомида 100 кишини ўлдирганини тан олди. У ўз қурбонларини аввал ўлдириб, кейин жинсий тажовуз қилган.

Ткач қўлга олиниб, жиноятлари исботлангунича, у амалга оширилган жиноятлар учун бегуноҳ 10 одам қотилликда айбланиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
XS
SM
MD
LG