Линклар

Кароматов ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди


Сирдарё вилоят жиноий ишлар суди Алишер Кароматовнинг кассация тартибидаги шикоят аризасини кўриб чиқиб, қуйи инстанция чиқарган ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Бу ҳақда Озодликка Кароматовнинг адвокати Ғиёс Намозов маълум қилди.

2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилоят Мирзаобод туман бўлимига раҳбарлик қилган Алишер Кароматов 2006 йилнинг 29 апрелида ҳибсга олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) бўйича айбдор деб топилиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG