Линклар

Россия Украинага санкция қўллаши мумкин


Россия президенти Дмитрий Медведев агар Киев газ учун қарзини узмаса, Москва бу давлатга нисбатан санкциялар қўллаши тўғрисида огоҳлантирди.

Россия раҳбарининг бу баёнотидан бир оз аввал Гапром ширкати ҳам расмий Киев қарз масаласини тез фурсатда ҳал қилмаса, Украинага етказиб берилаётган газ 1 январдан бошлаб тўхтатилишини маълум қилган эди.

“Газпром” расмийларига кўра, Украинанинг газ учун қарзи 2 миллиард доллардан зиёддир.

- Агар 2009 йил газ таъминоти учун Украина билан шартнома имзоланмаса, 1 январдан бошлаб биз бу давлатга газ етказиб бера олмаймиз, деди “Газпром” матбуот котиби Сергей Куприянов.

Жорий ҳафта Россия расмийлари Москва-Киев ўртасидаги можаро Европа давлатлари газ таъминотига ҳам салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.



XS
SM
MD
LG