Линклар

Греция: осойишталик яна бузилди


Греция расмийларига кўра, тунда номаълум шахслар Афинанинг бир нечта туманида тартибсизликлар уюштириб, бешта машинага ўт қўйган.

Бундан ташқари безорилар пойтахт марказидаги банк ва ҳукумат биноси олдидаги темир панжараларни вайрон қилиб, бир-иккита контейнерни ёқиб юборган.

Мазкур тартибсизликлар давомида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.

Греция пойтахти Афина ва бошқа йирик шаҳарларда радикал руҳдаги ўсмирлар ва талабаларнинг норозилик намойишлари уч ҳафтадан бери давом этмоқда.

Бу тартибсизликларнинг бошланишига 6 декабр куни 15 яшар боланинг полиция ходимлари томонидан отиб қўйилгани сабаб бўлди.




XS
SM
MD
LG