Линклар

АҚШ-Грузия шартномаси имзоланиш арафасида


АҚШ ва Грузия 4 январ куни ўзаро стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолайдилар.

Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазири Григол Вашадзе маълум қилди.

Янги битимда АҚШ Грузияда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш, хавфсизлик ва мудофаа масалалари ҳамда Тбилисининг Евро- Атлантика альянсига аъзо бўлишига кўмаклашишни ўз зиммасига олган.

Жорий ҳафта бошида расмий Вашингтон Киев билан худди шундай шартнома имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG