Линклар

Насронийлар Мавлудни нишонламоқдалар


Рим папаси Бенедикт XVI Исо Масиҳ туғулган кун муносабати билан қиладиган ўзининг анъанавий нутқида Яқин Шарқ ва жаҳоннинг бошқа можароли ҳудудларида тинчлик равнақ топишига умид билдирди.

Ватикан расмийларига кўра, католиклар олий руҳонийсинининг табрик нутқини 90дан зиёд телеканал жаҳоннинг 60га яқин давлатига тўғридан-тўғри намойиш қилган.

Айни пайтда¸ насронийлар нишонлайдиган Мавлуд байрами илк бора Ироқда дам олиш куни деб эълон қилинди.

Ироқ насронийлари етакчиси Эмануэл III бу ҳаракатни олқишлаб, ҳукумат қарорини Ироқдаги диний ва мазҳабий кескинликни юмшатиш учун олдинга қўйилган қадам, дея баҳолади.

Бироқ байрам куни ҳам Бағдодда зўравонликлар рўй берди. Хабарларга кўра, пойтахтда машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида беш киши нобуд бўлган, 20дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.

Шунингдек, Ироқнинг Киркук шаҳри яқинида нефт қувурининг номаълум шахслар томонидан портлатиб юборилгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG